Андижонда юк машинаси аварияга учраб, ағдарилиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ҳодиса бугун, 24 сентябрь куни Андижон шаҳар А.Юлдашев кўчасида содир бўлган. 1987 йилда туғилган ҳайдовчи НОWA русумли юк машинасида Булоқбоши тумани цемент заводига кўмир маҳсулотларини олиб кетаётган вақтида чарчоқ сабаб руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, юк транспорт воситаси техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







