Ўзбекистон

Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади

Лойиҳа Туркия компанияси томонидан амалга оширилади.

Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳамда Туркиянинг “Onur Group” компаниясининг Молдова ва Руминия давлатларидаги лойиҳалар бўйича директори Булент Татар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида компаниянинг қурилиш ва муҳандислик соҳаларидаги фаолияти, хусусан, кўприк, тоннель, тўғон, аэропорт, трамвай ва темир йўллар қурилиши, шунингдек, шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси хусусида маълумотлар тақдим этилди.

 

Хусусан, ДХШ асосида 4P12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш.– Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

 

Маълумот учун, лойиҳа жорий йилнинг 18 сентябрь куни “Onur Group” компанияси экспертлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

 

Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва уни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олиш юзасидан келишувга эришди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.