Ўзбекистон

Самарқандда аёл уй олиш учун қизини сотмоқчи бўлди

У 13 ёшли қизини 25 минг долларга баҳолаган.

Самарқандда аёл уй олиш учун қизини сотмоқчи бўлди

Асли қашқадарёлик бўлган 41 ёшли аёл тирикчилик учун Самарқандга келиб, ўзининг 13 ёшли қизини пуллашга уринди.

 

У харидор аёлга ўз қизини 25 минг АҚШ долларига баҳолаб, ресторанда ўтирганида қўлга олинган. Аёлнинг ёнидан қизини сотишдан олган пуллар топилган.

 

“Қизингизни фарзандликка беринг, деди. Билмасам, чақалоқлигидан ўзим катта қилганман, дедим. Уй-жойингиз йўқ экан. Шу қизингиз эвазига биз сизга битта уй олиб берамиз, деди. Уйларни кўриб, 25 минг долларлик уйни танладим. Қилган ишимдан пушаймонман”, - дейди қизини сотмоқчи бўлган она.

 

Суд ҳужжатларни ўрганиб, ҳукм ўқиди. Унга кўра, аёл ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

 

Унинг фарзандлари эса давлат ҳимоясига олинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда аёл уй олиш учун қизини сотмоқчи бўлди | Zamon.uz