Йўл қоидасини бузган чемпион жаримага тортилди
Интернетда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Париж Олимпиадаси ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев президент томонидан совға қилинган Tahoe автомобилини шаҳар ҳудудида рухсат этилганидан анча катта – 110 км/с тезликда бошқаргани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, тезликни белгиланган меъёрлардан ошириб ҳаракатланган Tahoe автомашинаси ҳайдовчисига чора кўрилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи — 2001 йилда туғилган M.A.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-прим 3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган.







