Зеленский АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди
У “ғалаба режаси”ни ва фронтдаги вазият ҳақида гапирди.

“Ҳозирги қатъий ҳаракат келгуси йилда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини тугатишни тезлаштириши мумкин. Бизнинг “ғалаба режамиз” амалда Россияни тинчликка қайтишга мажбур қилишга ёрдам беради”, — дейилади президент хабарида.
Бундан ташқари, у Американинг етакчи энергетика, молия ва суғурта компаниялари раҳбарлари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакили Саманта Пауэр ва АҚШ Давлат котибининг бошқарув ва ресурслар бўйича ўринбосари Ричард Верма билан учрашди.







