Ўзбекистон

Самарқандда эркак жиянига зўравонлик қилиб келаётгани аниқланди

Бола профилактика инспекторига мурожаат қилса-да, ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Самарқандда эркак жиянига зўравонлик қилиб келаётгани аниқланди

Самарқандда 2008 йилда туғилган ўғил болага тоғаси тазйиқ ва зўравонлик қилиб келаётгани аниқланиб, ҳимоя ордери берилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.

 

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 10-синфида ўқувчи вояга етмаган Б.М.дан мурожаат келиб тушган. Унда ота-онаси ажрашганини, акаси Россияда ўқиётгани сабабли онаси ҳам у ерга кетганини, ўзи эса бувиси билан бирга яшашини маълум қилган.

 

Қўшни ҳовлида яшовчи тоғаси М.А унга жисмоний тазйиқ ўтказиб, бир неча бор тан жароҳати етказгани, уни ҳақорат қилиб, уйидан ҳайдаб чиқаришга уринаётганини билдирган. Шунингдек, ҳолат юзасидан профилактика инспекторига мурожаат қилса-да, ҳеч қандай чора кўрилмаганини айтиб, тоғасининг тазйиғига нисбатан чора кўришни сўраган.

 

Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганиш ўтказилган. Жумладан, агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Паст Дарғом тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази масъуллари томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, М.А. томонидан вояга етмаган Б.М. ва унинг бувиси Х.М.га нисбатан тазйиқлар ўтказиб келингани тасдиқланган.

 

19 сентябрь куни тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ва қайта такрорланишига қарши ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

 

Қайд этилишича, М.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳозирда Паст Дарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.