Ўзбекистон

Самарқандда итни босиб кетган аёл жазоланди

Унга 340 минг сўм жарима жазоси қўлланилган.

Самарқандда итни босиб кетган аёл жазоланди

Самарқанд вилоятида йўлда ётган итни автомашинасида қасддан босиб кетган аёл жаримага тортилди. Бу ҳақида вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев хабар берди.

 

Билдирилишича, ИЖтимоий тармоқларда Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси йўлда ётган итни атайлаб босиб ўтгани акс этган видео тарқалган ва бу кескин норозиликларга сабаб бўлган. Ички ишлар ходимлари томонидан мазкур шахснинг кимлиги аниқланган ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида, яъни 340 минг сўм жарима жазоси қўлланилган.

 

“Итни қасддан босиб кетган Дамас ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун чора кўрилди”, дейди Жаҳонгир Сагдуллаев.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқандда итни босиб кетган аёл жазоланди | Zamon.uz