Ўзбекистон

30 мингга яқин объектга 500 нафар назоратчи бириктирилади

Ҳар бир объект бўйича кундалик назорат ишлари кучайтирилади.

30 мингга яқин объектга 500 нафар назоратчи бириктирилади

АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш соҳасида давлат назоратини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қарийб 30 мингга яқин  объектда қурилиш-монтаж ишлари устидан 145 мингдан ортиқ назорат тадбирларини олиб борди.  Бунда бажарилиши мажбурий бўлган 88 600  та  ёзма кўрсатма берилди, 64 мингга яқин камчилик бартараф этилиб, 6 300 дан зиёд маъмурий иш хужжатлари асосида тегишли жазо чоралари қўлланилди.  Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига зид равишда қурилган 338 та қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини тўхтатилди. Тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан қурилган 226 та қурилиш объектини бузиш ва демонтаж қилиш бўйича судларга даъво аризалари киритилди. Қурилиш нормаларга риоя қилмаган 279 та объектда буздириш ишлари олиб борилди.

 

Қурилиш иштирокчилар томонидан муаллифлик ва техник назоратини бузганлиги учун 678 та ҳолатда лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилди. 519 та қурилиш объектида сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлардан фойдаланганлиги учун тегишли органларга тақдимнома юборилди.

 

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 23 сентябр куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга оид видеоселектор йиғилишида бу борадаги ишлар таҳлилий танқид қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб берилган эди.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда, эндиликда 30 мингга яқин объектга 500 нафар назоратчи номма-ном бириктирилади. Ҳар бир объект бўйича кундалик назорат ишлари кучайтирилади. Аниқланган хато ва камчиликларни жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудий инспекцияларда қурувчи-операторлар штаби ташкил қилинади. Бу эса инспекциялар мансабдор шахслари ҳатти ҳаракати ҳамда қурилиш объектидаги қурилиш-монтаж ишларини онлайн назорат қилиш имконини яратади.

 

Энди назорат инспекторлари бодикамералар билан таъминланади. Бундан кўзланган мақсад қурилишда давлат назоратини янада кучайтириш, ҳар қандай коррупциявий ҳолатни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйишдан иборатдир.

 

Давлат ҳисобидан қурилаётган барча объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Кузатув қурилмаси операторлар штабига маълумотларни онлайн етказиб туради. Шу орқали қурилиш жараёнлари, буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик, пудратчининг ички назорат ишлари доимий давлат назоратида бўлади.

 

Ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилмоқда. Бу орқали шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтмасдан ўзбошимчалик билан бошлаб юборилган қурилишларни ўз вақтида тўхтатиш чоралари кўрилади.

 

Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорт бўлиши шарт.  Агар бундай турдаги паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади. Қурилиш паспортида қурилишга тааллуқли  барча шаҳарсозлик ҳужжатлари бўлиши шарт. Яъни, қурилишни жойлаштириш, лойиҳани ишлаб чиқиш, тасдиқланган лойиҳа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси, ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтган вақти, қурилишнинг бошланиш ва тугалланиш даври, қурилишда буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчилар тўғрисидаги маълумотлар бўлиши талаб қилинади.

 

Ушбу чораларни кучайтириш, қурилишларни сифатли бўлишига, ўз муддатида топширилишига,  ноқонуний ва пала партиш қурилишларга чек қўйишга, инспекция ходимлари томонидан турли ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

custom img

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

custom img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг мурожаати

Иштирокчилар форумда қабул қилинган қарорлар дунё халқлари ўртасида ўзаро англашув, адолат ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини тилади.

custom img

"Қамчиқ" довонида Lacetti ёниб кетди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўл четидаги темир тўсиққа урилган. У ўз вақтида машинани тарк этиб, хавфсиз жойга чиққан.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"