Cаломатлик

Нима учун ўз вақтида нонушта қилиш муҳим?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Нима учун ўз вақтида нонушта қилиш муҳим?

Инсон саломатлиги аксарият ҳолларда истеъмол қилинадиган маҳсулотларга боғлиқ. Аммо баъзида ишимиз кўплигини важ қилиб, вақтни тежаш учун нонуштадан воз кечамиз. Кейин касалликлардан тортиб, то семиришгача бўлган мувозанатсиз овқатланиш оқибатларига дуч келамиз.

 

Нонуштанинг организм учун муҳим эканининг бир қанча сабаблари мавжуд.

 

1. Нонушта озуқа моддалари заҳирасини тўлдиради. Биз ухлаётганимизда тана ишлашда давом этади ва кун давомида олинган озуқа моддаларини сарфлайди. Шунинг учун, эрталаб уларнинг заҳирасини тўлдириб олиш зарур.

 

2. Нонушта чиройли қоматга эришишнинг бир йўли. Эрталабки танаввул нафақат кун давомида куч-қувват билан таъминлайди, балки тушлик ва кечки овқатнинг калория миқдорини камайтиришга ҳам ёрдам беради. Яъни нонушта қилмаган инсон кейинги танаввул вақтларида кўпроқ таом ейиш эҳтимоли юқори.

 

3. Нонушта ошқозон шиллиқ қаватининг ҳолатини яхшилайди. Ошқозонда мунтазам равишда хлорид кислотаси ишлаб чиқарилади ва тунда у кўп миқдорда тўпланади. Агар уйғонгандан кейин ошқозонга ҳеч нарса тушмаса, у ҳолда ўзининг шиллиқ қаватини сарфлайди. Бу оғриқ, кўнгил айниши каби қатор нохуш оқибатларга олиб келади. Бундан ташқари, сафро ичак моторикасининг табиий стимулятори эканлигини ва унинг турғунлашуви оғирлик, ич қотиши ва дам бўлишига сабаб бўлишини унутмаслик керак.

 

4. Нонушта моддалар алмашинувини ишга туширади. Тана кун давомида озиқ-овқатларни яхши қабул қилиши учун углеводларга бой бўлган дастлабки таом қабули керак. Бу эса нонушта давомида амалга оширилади. Шундан сўнг организмда моддалар алмашинуви тўғри бошланади. Статистик маълумотларга кўра, мунтазам равишда нонушта қиладиган одамларнинг метаболизми ундан воз кечганларнинг метаболизмига қараганда 5-6 фоиз тезроқ.

 

5. Эрталабки танаввул юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Гарвард тиббиёт мактаби олимларининг таъкидлашича, нонушта қилмайдиган одамлар йўл-йўлакай ёғ ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиб, етишмаётган энергиянинг ўрнини тўлдиришга уринишади. Зарарли холестериннинг тўпланиши эса метаболизмни секинлаштиради, қон босими ва юраккка тушадиган юкни оширади.

 

Демак, нонуштага бефарқ муносабатда бўлиш яхшиликка олиб келмайди. Гастроэнтеролог ва диетологларнинг фикрига кўра, мувозанатли нонушта соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисмидир. Ҳар куни нонушта қилсангиз, нафақат вазнингиз нормаллашади, балки соғлиғингиз ҳам яхшиланишига эришасиз.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Нима учун ўз вақтида нонушта қилиш муҳим? | Zamon.uz