Cаломатлик

Саратонни янги усулда даволаш йўли топилди

Мазкур даволаш технологияси юқори самара бериши айтилмоқда.

Саратонни янги усулда даволаш йўли топилди

Швециялик олимлар саратон ҳужайраларини қайта дастурлаш усулини ишлаб чиқди. Шу аснода хавфли ҳужайраларни онкологик ўсмалар атрофидаги ҳимоя тўсиғини бузишга қодир бўлган cDC1 турига мансуб махсус иммун ҳужайраларига айлантириш усули кашф қилинди.

 

Тадқиқотчилар организмдаги касаллик ўчоғига PU.1, IRF8 ва BATF3 деб номланган учта оқсилни етказишда аденовируслардан фойдаланди.

 

Шу аснода қайта дастурлаштирилган ҳужайралар зарарли хусусиятларини йўқотиш баробарида, иммунитет тизимидаги Т-лимфоцитларни фаоллаштириш орқали ўсимта билан жадал кураша бошлади.

 

Маълумки, саратоннинг кўплаб турлари иммун тизими ишлашига ҳалақит берувчи ҳимоя механизмларини ҳосил қилиш хусусиятига эга. Швед олимлари таклиф этаётган усул ана шу тўсиқларни ичкаридан бартараф этиб, ўсимта ҳужайраларини ўз-ўзини йўқ қилиш қуролига айлантиради.

 

Мазкур даволаш технологияси мавжуд иммунотерапия муолажалари билан биргаликда юқори самара бериши айтилмоқда.

 

Қайта дастурлаштирилган ҳужайралар сичқонлар организмига киритилгач, кемирувчиларда ўсимта ривожланиши жараёни сезиларли даражада секинлашгани кузатилди.

 

Янги усул иммунотерапия билан бирга қўлланилгач, ўсимта ўсишини бутунлай тўхтатишга эришилди. Ўз навбатида, тажриба ҳайвонларида неоплазмаларнинг қайталанишига қарши узоқ муддатли иммунитет ҳосил бўлди.

 

Инсон ҳужайраларида ўтказилган тажрибалар ҳам янги даволаш технологиясининг самарадорлигини тасдиқлади. Энди бу хулоса клиник синовларда ҳам ўз тасдиғини топиши керак. Мазкур тадқиқот натижалари АҚШнинг “Science” илмий журналида чоп этилди.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"