Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади

Ғолибларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади.

Ўзбекистонда “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади

Энди ҳар йили 208 нафар ўқитувчи 3 хонали уй олади – бу ҳақда Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан бўлган учрашув вақтида маълум қилиб ўтди. Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, бундан сўнг ҳар йили мамлакат бўйлаб 208 та туманларнинг барчасида “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади ва ғолиб чиққан педагог ходимларга уч хонали уй берилади.

 

– Таъкидлаш керакки, юксак маҳоратли, жонкуяр ва талабчан ўқитувчилар – булар ҳам халқнинг, миллатнинг ноёб бойлиги. Уларнинг ҳар бири такрорланмас шахс. Уларнинг машаққатли, масъулиятли меҳнати энг юксак баҳо ва рағбатга муносиб.

 

Шу боис “Йил ўқитувчиси”танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади | Zamon.uz