Аграр университетдаги ёнғин бўйича жиноят иши очилди
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борди.







