Икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни тўхтатди
Бунга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб бўлган.

Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Қайд этилишича, бунга Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши сабаб бўлган.
Хусусан, 2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинди:
- Flynas’нинг KNE633/634 Жидда — Тошкент — Жидда ва KNE651/652 Жидда — Наманган — Жидда йўналишида
- Qeshm Air авиакомпаниясининг QSM2143/2142 Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналишида.
Ушбу рейслар ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилди.







