Ўзбекистон

Туберкулёзни даволаш бўйича янги тавсиялар эълон қилинди

Янги кўрсатмаларга қисқа муддатли профилактик даволаш курслари ҳам киритилган.

Туберкулёзни даволаш бўйича янги тавсиялар эълон қилинди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сил касаллигини эрта босқичда аниқлаш ва замонавий муолажа усуллари ёрдамида самарали даволаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди.

 

Қайд этилишича, ОИВ ташхиси қўйилган беморлар, ҳомиладор аёллар, туберкулёзга чалинганлар билан мулоқотда бўлган одамлар, тиббиёт ходимлари, маҳбуслар, мазкур касаллик кенг тарқалган малакатлардан келган муҳожирлар ҳамда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи кишилар юқори хавф гуруҳига мансуб, деб ҳисобланади.

 

Ана шу қатлам сил касаллигини аниқлаш бўйича тегишли текширувлардан ўтиб туриши ва туберкулёзга қарши профилактик даволаниш курсини олиши лозим.

 

Шунингдек, ЖССТ кўрсатмаларида юқори технологик диагностика технологиялари чекланган ҳудудлар ва шароитда симптомларга кўра ташхислаш усуллари асосий элемент бўлиб қолмоқда.

 

Шунга қарамай, ташкилот беморлар гуруҳи ва мавжуд ресурсларга кўра, кўкрак қафаси рентгенографияси ҳамда молекуляр диагностика каби илғор текширув усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

 

Латент (яширин) туберкулёзни аниқлаш учун эса туберкулин тери синамалари (ТSТ) ёки интерферон-γ (IGRA) таҳлилини қўллашни тавсия қилади.

 

Ўз навбатида, илғор ташхислаш усули — болалар ва иммунитети заиф одамларда инфекцияни аниқлашда самарали бўлган Mycobacterium tuberculosis (TBST) антигенига асосланган тери синамлари ҳам келтириб ўтилади.

 

Янги кўрсатманинг ўзига хос жиҳати, унга қисқа муддатли профилактик даволаш курсларининг киритилиши бўлди. Чунки 6 ёки 9 ой давомида ҳар куни изониазид препаратини қабул қилиш узоқ йиллар стандарт профилактик муолажа курси бўлиб келди.

 

Ушбу схема амалиётда яхши натижа бериб келаётган бўлса-да, давомийлик узоқлиги кўп ҳолларда беморлар учун қийинчилик туғдираётгани сир эмас. Шу сабабли ЖССТ қуйидаги муқобил даволаниш курсларини таклиф қилади. Хусусан:

 

— 3 ой давомида ҳафталик рифапентин ва изониазид курси (3HP);

— 4 ой давомида кунлик рифампицин курси;

— 1 ой давомида кунлик рифапентин ва изониазид комбинацион курси (1HP).

 

Туберкулёзнинг кўп миқдордаги дори-дармонларга ёки рифампицинга чидамли турига мойил кишилар учун 6 ой мобайнида ҳар куни левофлоксацин қабул қилиш тавсия этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Туберкулёзни даволаш бўйича янги тавсиялар эълон қилинди | Zamon.uz