Бўстонлиқда фуқаро эҳтиётсизлик сабаб чуқурга тушиб кетди
У ФВВ ходимлари томонидан қутқариб олинган.

Жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 21:45 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳар ФВБга, Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғони “Ёшлик” маҳалласида жойлашган уйлардан биридаги чуқурга бир нафар фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги бўйича хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан жойига етиб бориб, зарурий қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурдан чиқариб олган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.







