Тошкентдаги хусусий мактабда болалар калтакланди
Ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги хусусий мактабда ўқитувчи болаларни ургани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Аниқланишича, мазкур хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ғ.Ж. га мактаб ўқитувчилари A.F. ва N.M. томонидан жисмоний куч ишлатилган. Тайинланган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан A.F. ва N.M. ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун мазкур иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилган.







