Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги институт ташкил этилади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда янги институт ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, қуйидагилар Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

 

🔹Миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;

 

🔹норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш (“Recognition of Prior Learning”) тизимини жорий қилиш;

 

🔹кўникмаларни прогнозлаштириш (“skills anticipation”), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш (“skills needs analysis”), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш (“skills gap analysis”) воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

 

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади.

 

2025 йил 1 февралгача Институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари йўлга қўйилади.

 

2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.

 

2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда янги институт ташкил этилади | Zamon.uz