Magic city'да ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Бугун, соат 18:47 ларда Чилонзор туманида жойлашган "Magic city" боғи кириш дарвозаси олдидаги буткада ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:49 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







