Cаломатлик

Маймунчечакни аниқлайдиган илк тест тасдиқланди

Ундан биринчи навбатда эпидемия авж олган ҳудудлар фойдаланади.

Маймунчечакни аниқлайдиган илк тест тасдиқланди

Mpox (маймун чечаги) вируси август ойи ўрталарида Африка минтақасида фавқулодда ҳолат, деб эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Шундан сўнг сентябрь ойида ушбу инфекцияга қарши илк вакцина ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтди.

 

Бироқ касалликка ташхис қўйиш жараёни узоқ вақт талаб этиши ва қатор ҳудудларда диагностика имкониятлари чеклангани туфайли вируснинг тарқалиши тезлашиб кетаётган эди.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечагини тезкор аниқлайдиган биринчи экспресс-тестни тасдиқлади. “Abbott Molecular Inc.” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу синама “Alinity m MPXV” деб номланади.

 

ПЗР-тестдан, биринчи навбатда, эпидемия авж олган ҳудудлар ҳамда тезкор ва аниқ диагностика воситаларига эҳтиёж кескин ошган мамлакатларда фойдаланишга рухсат берилди.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"