Наманганда “Gentra” “Зил” билан тўқнашиб кетди
Ҳодиса вақтида “Gentra”да 5 нафар ўқувчилар бўлган.

Ҳодиса жорий йилнинг 2 октябрь куни Наманган шаҳри Марғилон кўчасида содир бўлган.
5 нафар мактаб ва техникум ўқувчилари томонидан Gentra автомобили ижарага олинган. Вояга етмаган йигит машинани катта тезликда бошқариб, бошқарувни йўқотиши оқибатида икки томонлама йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ошиб қарама-қарши йўналишда келаётган Зил русумли юк автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲдан сўнг улар зудлик билан шифохонага олиб борилган. Бироқ ҳайдовчи йўлдаёқ вафот этган. Жабрланувчиларнинг қолган 4 нафари ҳам оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида қолмоқда.







