Ўзбекистон

Тошкент аэропортида ҳушидан кетган аёл вафот этгани маълум бўлди

Аввалроқ бу хабарни Бош прокуратура инкор қилганди.

Тошкент аэропортида ҳушидан кетган аёл вафот этгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқда Тошкент аэропортида 37 ёшли аёл ҳушидан кетиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати даставвал бу хабарни рад этиб, кейинроқ аёлнинг вафот этганини расман тасдиқлади. 

 

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган аёл Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга олиб келинган.

 

Тиббий реанимацион муолажаларга қарамасдан, аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

 

Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда 1,4 млрд сўмлик “кешбек” маблағлари талон-торож қилинди

322,4 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақидаги сохта ҳужжатлар расмийлаштирилган.

custom img

Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Бундан ташқари шаҳарларда канализация хизматлари қамрови 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Беларус делегациясини қабул қилди

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобуслардаги совитиш тизимлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдириб, айрим автобусларда кондиционер мавжуд эмаслигини маълум қилди.

custom img

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

custom img

Бухородан глобал майдонга қадар. Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардан.

custom img

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"