Cаломатлик

Офис ходимлари: Уларга қандай касалликлар хавф солади?

Агар улардан ўз вақтида ҳимояланмаса, саломатликда жиддий ўзгаришларни пайдо қилиши мумкин.

Офис ходимлари: Уларга қандай касалликлар хавф солади?

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида суяк, томир ва бўғим хасталиклари сони кескин ортиб бормоқда. Бунга эса асосан камҳаракатлик ва жисмоний фаоликнинг етишмаслиги сабаб бўляпти.

 

Сир эмас, бугун кўпчилик инсонлар иш ёки ўқиш сабабли асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Уларнинг наздида тинч ва осойишта хонада хотиржам ишлаш касбий хавф-хатарлардан холидек туйилади.

 

Бироқ бундай шароитда меҳнат қилишнинг ҳам ўзига яраша муаммолари йўқ эмас. Агар улардан ўз вақтида ҳимояланмаса, саломатликда жиддий ўзгаришларни пайдо қилиши мумкин.

 

Хусусан, аксарият офис ходимлари бош оғриғи, сурункали чарчоқ, кўз ачишиши ёки қизариши, бел ва бўғим оғриқлари, қорин дам бўлиши ҳамда оёқ увишиши каби муаммолардан шикоят қилади. Ушбу ҳолат замонавий тиббиётда “офис ходими синдроми” дейилади.

 

Албатта бу муаммо ўз-ўзидан юзага келмайди. Хусусан, хизмат тақозоси билан бир жойда ўтириб ишлайдиган кишилар камҳаракат бўлишади. Биламизки, жисмоний фаоллик суст бўлса, танада қон айланиши меъёрда кечмайди. Оқибатда инсонда ортиқча вазн ва семизлик келиб чиқади.

 

Шунингдек, ҳаракатсиз ҳолатда (кўпинча энгашиб ўтириш) узоқ вақт ўтирилганда бўғимлар “қотиб” қолади. Қон етиб келиши тўлиқ бажарилмагани боис оёқ увишади. Шу билан бирга, мазкур ҳолат бавосил тугунларининг ҳосил бўлиши, кичик тос аъзоси безовталиклари ҳамда вена қон томирларида варикоз кенгайишига олиб келади.

 

Бундан ташқари, узоқ вақт бир жойда ва компьютер қаршисида ўтириб ишлаш туфайли организмда яна бир муаммо – қуруқ кўзлар синдроми пайдо бўлади. Оқибатда кўз ичи қизариши (ачишиш, ёшланиш) ҳолати кўп кузатилади. Хўш, бундай муаммолардан халос бўлиш учун қандай тавсияларга амал қилиш зарур?

 

Аввало, хонада стол, стул ва компьютернинг тўғри жойлашишига эътибор бериш керак. Бел ва бўйин оғриқларининг олдини олиш учун компьютер мониторини кўзнинг текислигида ўрнатиш ва стулнинг белга ёрдам берувчи орқаси бўлишига аҳамият бериш лозим.

 

Ҳар бир офис ходими иш вақти давомида (имкон қадар ҳар бир-икки соатда) 5-10 дақиқалик танаффус қилиши мақсадга мувофиқ. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб, туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат мили бўйлаб айлантириш, лифт ўрнига зинадан фойдаланиш тавсия этилади.

 

Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Ҳатто, бундай ёстиқлар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади.

 

Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажарилиши, бўйин остеохондрози профилактикаси ҳисобланади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида бундай машқлар ғоят фойдали.

 

Офис ходимларида тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши оқибатида унинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада артроз-бўғим касаллиги келиб чиқади. Шу боис оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, ўтирган ҳолда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ва чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак.

 

Компьютерга узоқ вақт қараш кўзлар чарчашига олиб келиши сабабли уларни ўнг, чап, тепа ва пастга ҳаракатлантириш, тез-тез юмиб, очиш жуда фойдали. Муҳими, компьютер қаршисида узоқ вақт ўтирмаслик, ҳар 20 дақиқада 20 сония 6 метр масофага қараш кўзлар чарчашининг олдини олади.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"