Ўзбекистон

Президент Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди

Давлат раҳбари пойтахтни камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

 

Бугунги кунда шаҳар ҳудуди 43 минг 822 гектар, аҳоли сони 3 миллиондан зиёд. Келгусида бу миқёс янада ошиб бориши тайин. Шу боис Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилди.

 

Давлатимиз раҳбари бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди. “ТошкентбошпланЛИТИ” корхонасида Сингапур, Буюк Британия, Туркия, Германия, Хитой ва Нидерландия компаниялари билан ҳамкорликда пухта иш олиб борилди.

 

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.

 

Бугунги кунда экология ва транспорт муаммолари долзарб бўлиб бормоқда. Хусусан, охирги ўн йилда Тошкентдаги ҳаво ҳарорати ўртача 1 даража кўтарилган. Баъзи кунларда атмосферадаги ифлослантирувчи моддалар меъёрдан ортиқ бўлмоқда. Автомашиналар ҳам кун сайин кўпайиб, йўл ҳаракати қийинлашиб бормоқда.

 

Шу боис янги бош режада бу масалалар инобатга олинган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда. Бу орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдон ҳозирги 3 квадрат метрдан 6 квадрат метрга ошади.

 

Шаҳарсозлик талабига кўра, аҳоли ўз яшаш жойидан энг яқин боғча, мактаб, шифохона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларигача кўпи билан 15 дақиқада етиб бора олиши керак. Шу боис жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.

 

Сўнгги йиллардаги ўсиш натижасида Тошкентда электр энергияси, сув ва оқова инфратузилмаси юклама билан ишлаяпти. Бош режа лойиҳасида бу қувватларни ошириш манбалари ҳам ҳисоб-китоб қилинган.

 

Бош режа тасдиқлангач, унинг хариталари Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги веб-сайтида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

 

Мутасаддилар бош режанинг шу каби асосий кўрсаткичлари бўйича ахборот берди.

 

Давлат раҳбари Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди | Zamon.uz