Қашқадарёда “Мercedes-Benz” аварияга учради
Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этган.

Тўқнашув 7 октябрь куни соат 14:20 атрофида Ғузор тумани “Қоратикан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Ҳайдовчи Б.Т. “Мercedes-Benz” русумли автомобилни “Чим-Қарши” йўналишида бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Қ.С. бошқарувида бўлган Лабо русумли автомобилга урилган.
Оқибатда Лабо русумли транспорт воситасида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этишган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







