Қўлда терилган пахта нархи 2500 сўм этиб белгиланди
Эртадан янги тартибда ҳисоб-китоб қилиниб, ҳақ тўланади.

Ҳукумат томонидан бугундан бошлаб қўлда терилган 1 кг пахта учун 2500 сўмдан тўлаш белгиланди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Наманган вилояти Шавкат Абдураззоқов ҳам далада теримчилар билан учрашиб, эртага, 10 октябрдан бошлаб 1 кг пахта учун 2500 сўмдан пул тўланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, бу нарх аҳоли даромадлари ошишига хизмат қилади. Масалан, бир оиладан 4 киши кунига 400 кг пахта териб, 1 000 000 сўм ишлаб топса, бу қолган 20-25 кунлик теримда 20-25 млн оилавий даромад дегани.







