Ўзбекистон

Президент стандартлаштириш соҳасидаги ишлар билан танишди

Ўзбекистонда “Техник тартибга солиш” электрон платформаси ишга туширилиши кутилмоқда.

Президент стандартлаштириш соҳасидаги ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди.

 

Мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича катта марралар белгиланган. Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология масалалари муҳим аҳамиятга эга. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 февралдаги фармонига асосан, соҳадаги давлат бошқаруви такомиллаштирилди ҳамда янги вазифалар қўйилди.

 

Сўнгги йилларда 12 мингта стандарт тасдиқланган эди. Йил бошидан буён яна 1 минг 40 та халқаро стандарт қабул қилинди. Маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида 29 та техник регламент ишлаб чиқилди. Булар саноат корхоналари ва тадбиркорларга етказилиб, сертификатлар олишига кўмаклашилаяпти.

 

Мутасаддилар соҳада қилинган ишлар, йил якунигача ва кейинги йилга мўлжалланган режалар бўйича ахборот берди.

 

Давлатимиз раҳбари ташқи бозорларга чиқиш учун самарали техник тартибга солиш тизими шартлигини таъкидлаб, қўшимча вазифаларни белгилаб берди.

 

Бугунги кунда юртимиздаги 269 та лабораториядан атиги 64 тасида ўтказилган синовлар халқаро даражада тан олинади. Оқибатда тадбиркорлар маҳсулотларини экспортга олиб чиқишда қўшимча синовлар ўтказишга мажбур бўлмоқда.

 

Шу боис халқаро тан олинадиган лабораторияларни кўпайтириш, электр техникаси, қурилиш материаллари, машинасозлик каби соҳаларда 10 та янги лаборатория ташкил қилиш зарурлиги айтилди.

 

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидан бормоқда. Техник тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни ушбу ташкилот талабларига мослаштириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Бу йил 340 та миллий стандарт, 2025 йил якунигача яна 38 та регламент ишлаб чиқилади. 28 та техник қўмита, лабораториялар фаолиятини рақамлаштириш ҳам муҳим. Бунинг учун “Техник тартибга солиш” электрон платформаси ишга туширилади.

 

Соҳада сифат ва самарани таъминлаш учун замонавий билим ва кўникмаларга эга, халқаро стандартлар асосида ишлайдиган мутахассислар керак. Шу боис соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқ берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент стандартлаштириш соҳасидаги ишлар билан танишди | Zamon.uz