Ўзбекистон

Рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик

Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтди.

Рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик

Конференциянинг асосий мақсади минтақавий киберҳамжамият учун ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ўзаро манфаатли асосда янги имкониятларни очиш халқаро интерактив платформа яратишдан иборат. Конференция доирасида “Cyberkent 2.0” ҳамда ёш авлод учун робототехника мусобақалари ҳам ўтказилади.

 

9-10 октябр кунлари Тошкент шаҳрида “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евросиё CSS 2024” II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтмоқда.

 

Киберхавфсизлик маркази томонидан ташкил қилинган тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компаниялар ҳамда 120 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда. Хусусан, Жанубий Корея, Озарбойжон, Туркия, Грузия, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон каби 10 дан ортиқ хорижий давлатларнинг киберхавфсизлик соҳасини тартибга солувчи органлари ва халқаро ташкилотлар — Халқаро электр-алоқа иттифоқи, FIRST, SABABA иштирок этди.

 

“CSS-2024” киберхавфсизлик конференциясининг асосий мақсади минтақавий киберҳамжамият учун ўзаро тажриба алмашиш, замонавий ечимларни намойиш этиш, ўзаро манфаатли асосда янги имкониятларни очиш учун юқори даражадаги халқаро интерактив платформа яратишдан иборат.

 

Конференциянинг умумий эътибори рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик, муҳим инфратузилма ва бизнес активларини ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Шунингдек, 9 октябрь куни конференция доирасида “Cyberkent 2.0” мусобақаларига ҳам старт берилди. Унда ROBBO-FEST ёш авлод учун ташкил қилинган робототехника мусобақалари ҳам ўтказилди.

 

Тадбир доирасида Red team ва Blue team йўналишларида киберхавфсизлик мусобақасининг финал босқичи ҳам бўлиб ўтди.

 

Red team жамоаси — киберхавфсизлик соҳасида ташкилотнинг хавфсизлик ҳолатини синаб кўриш ва тизимларидаги заифликларни аниқлаш учун мўлжалланган махсус жамоалар ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси ташкилотнинг виртуал инфратузилмасига ҳужум қилиб, заифликларни аниқлаш ва улардан фойдаланишдир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик | Zamon.uz