Ўзбекистон

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи жазоланди

Мушук умуртқасининг шикаст этиши натижасида вафот этганди.

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи жазоланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлганлиги акс этган хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:30 атрофида Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактабининг 7-"г" синф ўқувчилари она тили дарсига ўзбошимчалик билан мушук олиб кирган. Оқибатда ўқитувчи Д.Х. ўқувчиларни дарс машғулотлари пайтида чалғимасликлари учун мушукни деразадан ташлаб юборган.

 

Мушук ветеринар шифокор кўригидан ўтказилганда жиддий жароҳат етмаганлиги аниқланган.

 

Бироқ "Эколог" ЖБ зооволонтёрлари ўқитувчини жавобгарликка тортиш учун судга беришган. Учтепа туман суди ўқитувчига нисбатан МЖтКнинг 111-моддасига кўра, 375 минг сўм миқдорда жаримага тортган.

 

Шунга қарамасдан, "Эколог" жамоаси бу жуда кам жарима эканлигини билдирган. Қайд этилишича, ташлаб юборилган мушукча жиддий жароҳатланиши, умуртқасининг шикаст этиши натижасида вафот этган.

 

"Ўқитувчи Д.Х. нафақат битта жониворнинг ўлимига сабаб бўлди, энг ёмони болаларнинг руҳиятига катта салбий таъсир кўрсатди. Фикримизча, у педагоглик фаолият олиб боришга лойиқ эмас", дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган ўқитувчи жазоланди | Zamon.uz