Ўзбекистон

Тошкентда МИБ ходими 1 млрд сўмни онлайн қиморга тикиб юборди

Ходим ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Тошкентда МИБ ходими 1 млрд сўмни онлайн қиморга тикиб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур тумани бўлими депозит бўйича мутахассиси лавозимида ишлаб келган М.Б., ўтган йилнинг март ойида қарздор томонидан ортиқча тўлаб юборилган 46 млн сўм пулларни 2023 йилнинг июнь ойига қадар жиянининг пластик картасига ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

 

Бундан ташқари М.Б. ўтган йилнинг июль ойидан декабрь ойига қадар ишлаб келиб, ўзининг жияни 2004 йилда туғилган Ю.Т. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, иш юритувида ижро ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 13 нафар фуқароларнинг пластик карталарига 932 млн сўмдан ортиқ маблағларни ўтказишга эришган. Судланувчи ушбу пулларни электрон қимор ўйинларига тикиб юборган ва ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.Б.га 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"