Марғилондаги заправкада 456 млн сўмлик газ ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Ўтказилган назорат тадбирида Марғилон шаҳрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 456 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
АГТКШ электрон газ ҳисоблагич конфигурациясига диаметри 100,09 мм газ қувури ўрнига 109,09 мм ўрнатиш йўли билан қоидабузарлик содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.







