Ногирон йигит турник тортиниб, рекорд қўйди
У шу тариқа Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Суриялик Аднан Алмоуса бир дақиқада ногиронлар аравачасида 10 марта турник тортиниб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
У бундан олдин ўзи бир дақиқада 10 марта турник тортинганди, кейинроқ оғирроқ буюмлар билан бирга, хусусан, ногиронлик аравачасида ҳам шу рекордни қайд этмоқчи бўлди.
Йигит шунингдек, 32 кг юк билан ҳам турник тортиниб, ўз кучини синаб кўрган. У энди Паралимпия ўйинларида қатнашиб, қўлга киритилган маблағларни ўзи каби ногирон болаларга сарфламоқчи.







