Қамчиқда Prado пиёдани уриб юборди
Оқибатда 28 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.

“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида ЙТҲ содир бўлиб, оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлган. 38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Toyota Prado автомашинаси белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада 28 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.







