Тошкентдаги бинода ёнғин чиққани айтилмоқда
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Бугун, 14 октябрь куни соат 16:06 да Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида жойлашган электр устунида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:16 да воқеа жойига етиб борган. Аниқланишича, электр устунидаги электр симларда қисқа туташув содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.







