Ўзбекистон

Лабо ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди

Айни вақтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Лабо ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди

 

Қашқадарё вилоятида ҳайдовчилардан бири маст одамни уриб юбориб, жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмасдан, уни пахта даласига ташлаб кетган.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Қарши тумани Қорақуччи маҳалласида яшаган марҳум кечки соат 00:30 атрофида онасининг уйидан маст ҳолда чиққан ва шунда уни машина уриб кетган.

 

ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи Лабо ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни машинага ортиб, ўша атрофдаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда, тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли жабрланувчи ҳалок бўлган.

 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"