Ўзбекистон

1 млн долларлик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқарган шахс қамоққа олинди

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

1 млн долларлик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқарган шахс қамоққа олинди

 

Тошкент шаҳрида нечта манзилда жойлашган гиёҳвандлик моддалари лабораториясидан фойдаланиб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди.

 

Ҳолат ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Фуқаронинг Тошкент вилоятида жойлашган хонадони кўздан кечирилганида синтетик гиёҳвандлик воситалари, турли хил контейнерлар, қўлқоплар, тарози, газга қарши ниқоблар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

 

Шу куни биринчи лабораториядан 4,8 килограмм, иккинчи хонадондан 9,9 килограмм, жами 14 килограмм 795 грамм умумий нархи тахминан 1 миллион долларга тенг синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

 

Ашёвий далиллар Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан экспертизадан ўтказилган. Марказ хулосасига кўра олинган моддаларнинг барчаси синтетик гиёҳвандлик моддалар экани тасдиғини топган.

 

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"