Қашқадарёда судья ёрдамчиси суд раисини судга берди
У ўзини ишдан бўшатган суд раиси буйруғидан норози.

Қашқадарё вилоятида судья ёрдамчиси сифатида ишлаган фуқаро уни ишдан бўшатган суд раисини судга берди.
Маълум бўлишича, собиқ судья ёрдамчиси Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди раиси буйруғини бекор қилиш учун айнан шу суднинг ўзига мурожаат қилган.
Даъво аризасида ёзилишича, ишдан бўшатилган судья ёрдамчиси Қарши туманлараро судида 2023 йилнинг 3 апрель кунидан шу лавозимда иш бошлаб, 2024 йилнинг 13 майидан эса девонхона ходими сифатида фаолият юритган.
Даъвогарнинг қўшимча қилишича, суд раиси уни ишдан бўшатиш учун 3 кун олдин огоҳлантириш бериб, бу ҳақида йиғилиш қилиши ва уни расман огоҳлантириши лозим бўлган. Бироқ бундай қилинмаган.







