Юқори Чирчиқда “майнинг ферма”аниқланди
Унда 139,9 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқори Чирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро K.A. «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги хонадонида қонунга хилоф равишда телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, жами 139,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







