Ўзбекистон

Алимент тўламаган актёр 15 суткага қамалди

Унинг қарздорлиги 30 млн сўмдан ошиб кетган.

Алимент тўламаган актёр 15 суткага қамалди

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Юқори Чирчиқ туман бўлими иш юритувига қарздор У.М.дан ундирувчи Ш.Ж фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

 

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари вақтида тўланмаганлиги эвазига унинг қарздорлиги жами 33 млн 167 минг сўмни ташкил этиши аниқланган. Ходимлар унга нисбатан қонуний чора кўрилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантиришган.

 

Қарздорнинг тушунтириши бўйича у сериалларда актёр сифатида рол ўйнаб туриши, лекин муайян ишлаш жойи мавжуд эмаслиги, шу сабаб юқоридаги суммани тўлаб бериш имконияти йўқлигини важ қилган. Актёрлиги иш бермагач, маданият саройларидан бирига 0,5 ставкага қоровул бўлиб ишга киргани ҳақида маълумотнома тақдим этган, аммо бу ҳам иш бермаган.

 

Қарздорга нисбатан  МЖтКнинг 47-моддаси билан ЖИБ Юқори Чирчиқ туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Андижонда сохта прокуратура ходими пора олаётганда қўлга олинди

У ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази ташкил этиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган.

custom img

Самарқандда фахрий журналист билан учрашув ўтказилди

Муайяна Хўжаева бир қатор ОАВларда ишлаган бўлиб, Куба университетида ҳам фаолият юритган.

custom img

Самарқандда Медиа ҳафталик якунланди

Ҳафталик доирасида 700 нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олинди, медиа соҳасига 84 нафар мобилограф ва 109 нафар SMM мутахассиси кириб келди.

custom img

Бойсунда сел оқибатида яна нефть аралаш суюқлик оқмоқда

Ҳодиса 2026 йил 2 май куни хандақ бузилиши оқибатида юз берган.

custom img

Минглаб сайёҳларни жалб қилаётган Бойсун бағридаги муқаддас манзил: Хўжа Майхона ота зиёратгоҳи

Бу масканнинг энг диққатга сазовор жиҳати асрлар давомида бир маромда оқиб келаётган муқаддас булоқдир.

custom img

Чирчиқда юк вагони устига чиққан икки нафар ўқувчини ток урди

Болалар оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Наманганда алимент тўламай юрган аёл кафедан топилди

Маълум бўлишича, у узоқ вақт давомида давлат ижрочиларидан яшириниб юрган.

custom img

Тошкентда алиментчи ота “фол очтириш операцияси”да қўлга тушди

Маълумотларга кўра, эркак 4 йил давомида алимент тўламай келган. Натижада қарздорлик 75 млн сўмдан ошиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"