Сурхондарёда салкам 1,5 тонна кўмир талон-торож қилинди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.М. “Эркинлик” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода сақлаб келган жами 5 000 қоп кўмирни фуқаро А.А.га 100 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Кўмир таъминот” МЧЖнинг Узун тумани омбори мудири Э.Р. куз-қиш мавсумида туман аҳолиси ва тумандаги ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган умумий баҳоси 447,2 млн сўм бўлган жами 1 470 тонна кўмирни қиммат нархларда бошқа шахсларга сотиб юбориб давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган. Хусусан 2023 йилнинг сентябрь ойида ушланган Ф.М.га 180 тонна кўмирни 120 млн сўмга сотганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







