“Локомотив” - “Бунёдкор” учрашуви вақтинча тўхтатилди
Бунга ИИБ ходимлари ва ПФЛ расмийси ўртасидаги низо сабаб бўлган.

Қайд этилишича, 19 октябр куни Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтган “Локомотив” — “Бунёдкор” учрашувида жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган ҳудудий ИИБ ходимлари ва ПФЛ расмийси ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жараёнда ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, қўшимча ўрганилмоқда.
“Якуний хулосага кўра, айбдорлик даражасидан келиб чиқиб, камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний таъсир чоралари кўрилиши таъминланади”, дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.







