Cаломатлик

Cаломатлик учун хавфли бўлган маҳсулотлар

ЖССТ 5 турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди.

Cаломатлик учун хавфли бўлган маҳсулотлар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, турли хасталиклар ривожланиш хавфини оширувчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.

 

Улар қуйидагилар:

 

Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари. ЖССТ хулосасига кўра, колбаса, дудланган мол гўшти, сосиска ва шу сингари қайта ишланган гўшт маҳсулотлари онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Ташкилотнинг маълум қилишича, кунига атиги 50 грамм миқдорида шундай егуликларни истеъмол қилиш йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.

 

Трансёғлар ва маргарин. ЖССТ трансёғларни овқатланиш рационидан бутунлай чиқариб ташлаш тарафдори. Қайд этилишича, дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам шундай зарарли маҳсулотлардан ҳимояланмаган. Бу эса юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Айниқса, маргарин энг зарарли ёғлардан бири ҳисобланади.

 

Қовурилган егуликлар. Тамаддихоналарда қайта-қайта ишлатиладиган ёғ соғлик учун катта зиён келтиради. Ўз навбатида, қизартириб қовурилган егуликлар турли хавфли касалликларни келтириб чиқаради.

 

Шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар. Шакарнинг меъёрдан кўп миқдори жигарни зўриқтиради ва қатор хасталикларга чалиниш эҳтимолини оширади. Шу боис ЖССТ тавсиясига кўра, кунлик шакар истеъмоли 25 граммдан ошмаслиги керак.

 

Консерваланган ва қадоқланган таомлар. Бундай егуликлар таркибида уларни сақлаш муддатини узайтиришга хизмат қилувчи зарарли қўшимчалар мавжуд. Масалан, картошка чипсларидаги натрий глутамат организмни худди чекиш билан бир хил даражада заҳарлайди.

 

Қолаверса, мутахассислар таркибида худди шу модда бўлган зиравор бўлаклари соғликда жиддий муаммоларни юзага келтириш эҳтимоли катта.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Cаломатлик учун хавфли бўлган маҳсулотлар | Zamon.uz