Ўзбекистон

Келажакда ҳамма соҳа экология билан ҳамоҳанг бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети — Green University'да бўлди.

Келажакда ҳамма соҳа экология билан ҳамоҳанг бўлади

Илгари бу соҳада яхлит олий таълим даргоҳи йўқ эди. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги қарори асосида ташкил этилган мазкур университетда замонавий экологик йўналишлар  қамраб олинди.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакатимизда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш чоралари кўрилмоқда. Маълумки, бу иқлим ўзгаришлари, сув ва энергетика софлиги, соғлик, таълим, истеъмол ва ишлаб чиқариш каби 17 та фаровонлик вазифаларини қамраб олган бўлиб, улар кўп жиҳатдан кадрлар малакасига боғлиқ. Шу боис университетда атроф-муҳит ва барқарор бошқарув, атроф-муҳит ва иқтисодиёт, экология ва давлат бошқаруви, барқарор ривожланиш, барқарор молия, экология ҳуқуқи, атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникациялар йўналишлари очилган.

 

 

450 ўринга мўлжалланган ўқув биноси таъмирланиб, замонавий шароитлар яратилган. Хоналар соҳага доир анжомлар, компьютерлар ва сунъий интеллект ускуналари билан жиҳозланган. Таълим инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун АҚШ, Буюк Британия, Мексика ва Франциядан чет эллик ўқитувчилар ҳам жалб этилган.

 

Президент университет мутахассислари ва талабалари билан суҳбатлашди.

 

"Ҳозир экология худди рақамли технологиялардай долзарб. Келажакда ҳамма соҳа атроф-муҳит билан ҳамоҳанг бўлади. Шунинг учун бу ерда экологик иқтисодиёт, молия, ҳуқуқ каби йўналишлар ташкил этилди. Энди дуал таълимни кенгайтириб, бу ердаги билимларни тезроқ жойларда татбиқ қилиш керак", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Мутасаддиларга экология соҳасида қуйи бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятда техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

 

Университетда хорижий олий таълим ташкилотлари билан академик ва касбий тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Ўқув дастурлари улар билан ҳамкорликда, “фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси” тамойили асосида ишлаб чиқилган.

 

Замонавий лаборатория талабаларни илмга жалб этиш, тажрибасини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Унда ер, сув, биохилма-хиллик ва чиқинди намуналари ҳар хил муҳитда текширилиб, илмий хулосалар берилади.

 

 

Давлатимиз раҳбари ушбу лабораторияни ҳам кўздан кечирди.

 

"Бу ерда илмий салоҳият бор, зарур ускуналар бор. Бундан самарали фойдаланиш керак. Масалан, ер-сув шароитлари оғир туманлар бўйича шартнома асосида таҳлиллар ўтказиш мумкин. Бу икки томонлама манфаатли бўлади", — деди Президент.

 

Муассасада фанлараро тадқиқотлар қилиш, инновацион педагогик услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ва амалий билимларни интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқув жараёни “Hub and Spoke” тамойили асосида ташкил этилган. Бу яхлит ўқув тизимини яратиш, ресурсларни оптималлаштириш, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигини ошириш каби жиҳатлар билан ажралиб туради.

 

 

Университетнинг имкониятларини кенгайтириш учун келгусида пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги собиқ коллежлар бинолари таъмирланиб, кампусга айлантирилиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Келажакда ҳамма соҳа экология билан ҳамоҳанг бўлади | Zamon.uz