Асила Мирзаёрова лавозимга тайинланди
У Ижтимоий ҳимоя агентлигида иш бошлайди.

Париж-2024 Паралимпиада ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя агентлигида иш бошлайди. Спортчи бу ҳақида ўзининг инстаграм саҳифаси орқали маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ташкилотда Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрова ҳам Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакил ҳисобланади.
Маълумот учун, Асила Мирзаёрова 1999 йилда Қарши шаҳрида туғилган. У пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпиада ўйинлари кумуш медали соҳиби ва икки карра Жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади.







