Ўзбекистон

Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди

Бу ҳақида Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида хабар берилди.

Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди

Берлин давлат кутубхонаси сақланаётган Бобурийларга оид мазкур ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган. Қизиқ томони шундаки, альбомдаги ғазаллар Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқарога тегишли бўлиб, туркий тилда ёзилган.

 

"Бобурийлар сулоласи уч юз йилдан ортиқ ҳукмронлик тарихига эга бўлса-да, ҳеч қачон ўз ота-бобосини, миллатини, тилини унутмаган. Саройда форсча, ҳиндча ёки бошқа тилда гаплашган бўлиши мумкин, лекин асосий, энг жиддий масалалар туркий тилда ҳал қилинган ва жуда кўплаб туркий қўлёзмалар кўчирилган. Мазкур альбомнинг 25 таси Германиядаги Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган бўлса, қолган 100га яқин қисми Буюк Британия, АҚШ, Чехия ҳамда Эронда эканлиги маълум қилинди.

 

Чет элларга тарқалиб кетган Ўзбекистон маданий мероси намуналарини қайтариш каби маданий ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ҳозирда Бобурийларга тегишли альбомнинг тарқалиб кетган барча қисмларининг факсимилени йиғиш ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ишлар давом этмоқда", — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

Эслатиб ўтамиз, илмий янгиликларга бой ўтаётган ҳафталик 26 октябргача давом этади.

custom img

Самарқанддаги ҳибсхонада туман газ ходими вафот этгани айтилмоқда

Zamon.uz ҳолат бўйича изоҳ олиш учун вилоят ИИБ билан боғланди. Маълумотларга кўра, марҳумнинг қандли диабет касаллиги бўлган.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди

Шундан 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Сурхондарёда кучукларнинг қулоғини узиб ташлаган йигит қамалди

У ит болаларига шафқатсиз муносабатда бўлиб, бу ҳаракати акc этган видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган.

custom img

Ўзбекистонликлар рамазонда бериладиган ёрдам пули бўйича фирибгарликдан огоҳликка чақирилди

Фирибгарлар турли йўллар, ҳатто сохта сайтлар яратиб, пулни ўғирлашга уринишлари мумкин.

custom img

Отабек Умаров FIA Сенати таркибига кирди

Энди Умаров ташкилотнинг олий бошқарув органи фаолиятида иштирок этади.

custom img

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Gentra мажақланиб кетди

Яккасарой туманида 3 та машина иштирокида жиддий авария юз берди. Бир киши тан жароҳати олиб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Навоий ва Тошкентда қалбаки пул сотувчилар ушланди

Сохта купюралар Туркиядан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

Энди МИБда ишлар янада тезлашади: тизимга сунъий интеллект жорий қилиняпти

1 мартдан бошлаб МИБ фаолиятига ҳам сунъий интеллект технологиялари жорий қилинади. Иш ҳажмининг 30 фоиз қисми унга юклатилади. Бу орқали бир қатор хато-камчиликлар олди олинади ва иш самарадорлиги оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"