Ўзбек сўзи ишлатилган Қуръон қўлёзмаси топилди
У 1318 йили олтин вараққа кўчирилган.

Туркиянинг Сулаймония кутубхонасидан топилган қуръон қўлёзмасини айни пайтда реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги доирасида маълум қилинди.
Ушбу Қуръон 1318 йилда Олтин Ўрда хони — Ўзбекхонга атаб, олтин вараққа кўчирилган ва бу Мўғуллар давридан кейин сақлаб қолинган асосий Қуръон мусъҳафи ҳисобланади. Туркиялик профессор Эмек Ушенмезнинг таъкидлашича, қўлёзма усмонийлар ҳукмдори Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан 1475 йилги Қрим юришидан ўлжа сифатида Истанбулга олиб келинган.







