Ўзбекистон

Тошкентдаги меҳмонхонада россиялик журналист вафот этди

У Ўзбекистонга дўсти билан дам олиш учун келган.

Тошкентдаги меҳмонхонада россиялик журналист вафот этди

 

"Лента" нашри ва "Профиль" журналида фаолият юритган россиялик журналист Инесса Паперная Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўлик ҳолда топилди.

 

Хабарларга кўра, журналист Ўзбекистонга дам олиш учун келган. У ҳамроҳи билан “Караман Паласе” меҳмонхонасига жойлашган. 20 октябрь куни кечқурун Инессага почта жўнатмаси келган. Меҳмонхона ходимлари эшикни тақиллатишса ҳам ҳеч ким жавоб бермагач, хонани очишга қарор қилинади. Эшик очилиб, хонага кирилганда ичкарида иккита жасад – Паперная ва унинг дўстининг жонсиз танаси топилган.

 

Дастлабки тахминларга кўра, марҳумлар вентилясия тизимига кириб қолган газдан заҳарланган. 20 октябрга ўтар кечаси меҳмонхонада бассейн тозаланган – чамаси, газ қувурдан кўтарилиб, Папернаянинг хонасига кириб қолган.

 

Қайд этилишича, ҳодиса юз берганидан сўнг “Караман Паласе” меҳмонхонаси муҳрланган, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"