Ўзбекистон

Фарғонада газ баллонларини ноқонуний сақлаган “бункер”лар аниқланди

Уни сақлаган шахслар шу орқали суюлтирилган газни талон-тарож қилмоқчи бўлишган.

Фарғонада газ баллонларини ноқонуний сақлаган “бункер”лар аниқланди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ўтказилган рейд тадбирларида туманнинг “Деҳқонобод” ва “Дўстлик” МФЙларида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган “бункер”лар аниқланди.

 

Хусусан, “Деҳқонобод” МФЙда фуқаро A.T.га тегишли нотурар жойда 69 та, фуқаро Э.Ф. хонадонида 35 та “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминотига тегишли маиший газ баллонлари топилган.

 

Фуқаро A.K. маҳалладаги нотурар жойда “бункер” ташкил қилган ва у ерда 110 та маиший газ баллони аниқланган.

 

Шунингдек, “Дўстлик” МФЙда жойлашган фуқаро A.T. га тегишли нотурар жойда T.Х. томонидан “бункер” ташкил этилган ҳолда, 200 дона газ баллони сақланаётгани маълум бўлган.

 

Тадбирлар давомида жами 414 дона (314 таси суюлтирилган газ билан тўлдирилган) маиший газ баллонларидаги 6,2 минг кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-торож қилинишининг олди олинди.

 

Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.