Илк бор инглиз тилида Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
Дарслик ўзбек тилини “ноль”дан ўргатади.

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан инглиз тилида соддалаштирилган услубда ўзбек тилини “ноль”дан ўргатувчи “Uzbek language grammar. Simplifiyed System” номли қўлланма тайёрланди.
Бунга қадар ўзбек тили грамматикаси ҳақида қўлланмалар асосан рус тилида бўлиб, инглиз тилида ёзилган дарсликларни очиқ манбаларда топиш имконсиз бўлган.







