Ўзбекистон

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилд

Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилд

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди. Бу 17 октябрь куни қабул қилинган Президентнинг “Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгилаб қўйилди.

 

Фармонга кўра, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Миграция агентлигига ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади. Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

 

2025 йил 1 январдан:

 

  • Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;

  • Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Хорижда иш” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.