“Украинада тинчлик ўрнатилиши керак”
Гутерриш Украинадаги мoжарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинадаги можарони ташкилот низоми ва халқаро ҳуқуқ асосида тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.
"Украинада БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва Бош Ассамблея резолюцияларига мувофиқ тинчлик ўрнатилиши керак", деди у 16-саммит доирасидаги “BRICS+” форматидаги йиғилишда.
Бош котибнинг қўшимча қилишича, дунёдаги барча мавжуд можаролар “БМТ Низоми қадриятлари, қонун устуворлиги, барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллиги тамойилларига содиқ қолган ҳолда” ҳал қилиниши керак.







